Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди. Элчихона вакилларининг маълум қилишича, ушбу саҳифа ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига Ўзбекистон, унинг АҚШдаги фаолияти, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида билимларини оширишга, уни тушунишга хизмат қилади.

Саҳифа икки мамлакат ҳамкорлигининг турли жабҳаларига оид ахборотларни эълон қилиш, ўзаро иқтисодий алоқалар, Ўзбекистон иқтисодиёти, бизнеси, маданияти ва туризм, таълим ва фан соҳаларига доир тадбирлар пресс-релизларини, ахборотларини жамоатчиликка маълум қилиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ҳам Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасига эга.