Жанубий Кореянинг иккита университетида ўзбек тили ўрганилмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида маданий-гуманитар алоқалар янада мустаҳкамламоқда. Фан, таълим, санъат, спорт, туризм каби йўналишлардаги ҳамкорлик тобора ривожланмоқда.

Жанубий кореялик санъаткорлар Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган анъанавий “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида мунтазам иштирок этиб келади. 2012 йилда Наврўз байрами ва мамлакатлар ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан Сеулда ўзбек эстрада артистларининг концерти ташкил қилинди. Ўтган йили Тошкентда очилган Сеул боғи халқларимиз мустаҳкам дўстлигининг яна бир ифодаси бўлди.

Кореянинг Тэгу ва Пусан чет тиллари университетларида ўзбек тили, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик ва Самарқанд давлат чет тиллари институтларида корейс тили ўргатилмоқда. Мамлакатимиз олий ўқув юртлари Корея Республикасининг ўттиздан ортиқ илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келаётир.

SHARE