Ўзбекистонда бюджет маблағлари тижорат банкларига депозитга жалб қилинади

Ўзбекистоннинг тижорат банклари республика бюджетининг вақтинчалик молиявий амалиётларга жалб қилинмаган маблағларини депозитларга жалб қилиши мумкин.

Бу борада тегишли низом ҳукумат томонидан тасдиқланди. Давлат бюджетининг маблағлари ни олиш учун банк устав капиталида давлат улуши 25 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Банклар ўртасида танлов ўтказилади. Давлат улуши каттароқ бўлган банк билан бир хил шартларда энг катта даромад улушини таклиф қилган банк танловда ғолиб бўлади. Банклар олган даромад ҳар ой давлат бюджетига жўнатилади.

SHARE