Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланди.

У бунгача маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари — “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори лавозимида фаолият юритаётган эди. Янги йил бошида вазир вазифасини вақтинча бажариб келаётганди.

Вазирлик матбуот хизматининг ёзишича, Б.Аҳмедов шу кунгача вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ва вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда М. Хожиматов ишлаб келаётган эди. У ўтган йилои Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимидан озод этилди. М. Хожиматов 2013 йил февралида маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланган эди.

SHARE