Ўзбекистон давлат санъат музейида халқ артисти Мукаррама Турғунбоеванинг 102 йиллигига бағишланган кўргазма очилди.
Кўргазмадан санъаткорнинг суратлари, шахсий буюмлари, либослари ўрин олган. Бундан ташқари, кўргазма иштирокчилари учун махсус экранлардан ҳужжатли фильмлар ва концертдаги чиқишлардан парчалар намойиш этиб борилади.

Ўзбек раққосаси, балетмейстер ва педагогик Мукаррама Турғунбоева 1913 йил 31 майда Фарғонада туғилди. Педагогик таълим муассасасини тугатгач, у М. Қориёқубов ёрдамида Самарқанд давлат мусиқали театрининг ёрдамчи труппасига ишга кирди ва театрда саҳналаштирилган мусиқали спектаклларда иштирок этди.

1947 йилдан бошлаб эса Тошкент хореография ўқув юртида дарс бера бошлади. Ўн йил ўтгач, Турғунбоева “Баҳор” рақс ансамблига асос солди.