Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 2015 йилда 7,8 фоиздан 7 фоизга пасайтирди. Банк 2015 йилнинг январида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 7,8 фоиз ўсишини прогноз қилган эди.

ЕТТБнинг май ойидаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда инфляция 2015 йилда 9,8 фоиздан 11 фоизга қадар тушади. Ҳисоботда айтилишича, мамлакатда 2014 йилда ялпи ички маҳсулот 8,1 фоизни, инфляция эса 8,4 фоизни ташкил қилган.

Банк, шунингдек, 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,2 фоиз ўсишини прогноз қилган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётига Россиядаги иқтисодий вазият таъсир кўрсатади. Чунки Россиядаги ноқулай иқтисодий шароит туфайли меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистонга юборадиган пул ўтказмалари ҳажми кескин қисқаради. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари билан савдо ҳажми ҳам пасаяди.