GM Uzbekistan Ўзбекистон АҚШ қўшма корхонаси шу йилнинг 3 июнидан Lacetti-2 ва Cobalt русумидаги автомобилларни халқаро пластик карточкада харид қилувчилар янги нарх белгилади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

Ўзбекистондаги интернет нашрларининг ёзишича, ушбу русумдаги автомобилларнинг нархи 15 фоизга арзонлаштирилган. Бундан олдин Cobalt LS (биринчи позиция) нархи 35,027 миллион сўм (11833 АҚШ доллари), Lacetti SX (биринчи позиция) — 38,358 миллион сўм (15,1 минг доллар), Lacetti CDX/M/T (иккинчи позиция) — 44,333 миллион сўм (17,5 минг доллар) эди.