Юрий Корсунцев / «Газета.uz»

Жорий йилнинг май ойида Тошкентда иккиламчи бозорда кўпқаватли уйлардаги квартираларнинг нархи тушишда давом этди. Ой якунларига кўра, квартиранинг бир квадрат метри 747 АҚШ долларини ташкил қилди (Апрель ойида ушбу кўрсаткич 764 долларни ташкил қилган эди). Бу ҳақда “Газета.uz” сайти “Credo Max Estimation” баҳолаш компанияси маълумотларига асосланиб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, панель туридаги квартираларнинг нархи 735 доллардан 713 долларга (-3 %), ғиштли уйларда эса 804 доллардан 800 долларга тушган (қарийб ўзгармаган). Мисол учун, икки хонали 42 квадрат метрли, ғиштли квартира ўртача 33600 долларга баҳоланмоқда.

Май ойида Тошкент шаҳридаги 11 та тумандан 9 тасида нарх тушиши кузатилган. Юнусобод туманида нарх бир фоиз ошган бўлса, Олмазор туманида қарийб ўзгармаган. Миробод ва Чилонзор туманларида нарх 4 фоизгача арзонлашган, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Сергели, Яшнобод, Яккасарой туманларида 2 фоизга, Учтепа, Шайхонтоҳур туманларида эса 1 фоизга тушган.

8VVFlY14335001307154_b

SHARE