Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси Қирғизистон фуқаролари томонидан Ўзбекистонда бўлиш тартиби ва давлат чегарасини бузиш ҳолатлари сони кўпайганини маълум қилди ва қирғизистонлик ҳамкасбларини давлат чегарасида қонунбузарликка йўл қўймасликка чақирган.

Ўзбекистон чегара хизматига кўра, биргина жорий йилнинг май ойида 90 нафарга яқин Қирғизистон фуқаролари қўлга олинган. Хусусан, май ойининг биринчи ўн кунлигида қўшни мамлакатнинг 12 нафар, иккинчи ўн кунлигида 28 нафар, учинчи ўн кунлигида 47 нафар фуқароси қонунни бузганлиги учун қўлга олинган. Уларнинг 53 нафари давлат чегарасини, 34 нафари Ўзбекистонда бўлиш тартибини бузган.

Шу билан бирга, Қирғизистон фуқаролари томонидан Ўзбекистондан 30 миллион сўмликдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқиб кетишнинг олди олинган.

SHARE