Anvar Ilyosov olgan surat

2015 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда бугунги кунда 57 та давлатни бирлаштирган ташкилотда Ўзбекистоннинг иштироки муҳокама қилинди.

Учрашувда ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги бўлажак раислиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик ва уни ўтказишнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.