Ўзбекистон давлат тарихи музейида дунёга машҳур француз музейи — Лувр (Musée du Louvre) музейининг Ислом санъати департаменти директори Яник Линц билан учрашув бўлиб ўтди.

Яник Линцнинг “Жаҳон” АА мухбирига айтишича, у Тошкентда Ўзбекистон давлат тарихи музейи ва Лувр музейи ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.

Ҳозирги кунда Лувр музейида 2019 йилда Ўзбекистон ҳақида кўргазма ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг тош давридан илк давлатчилик институтлари шаклланган давргача бўлган тарихи, шунингдек, бугунги куни ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар ўрин олади. Бунда соҳбиқирон Амир Темур сиймосига алоҳида эътибор қаратилади.

Француз музейи вакилининг айтишича, Францияда Ўзбекистон ва унинг буюк ўтмишига катта қизиқиш билан қарашади. Музей ходимларидан бири Рокко Ранте Бухоро вилоятида археологик қазиш ишларини олиб бормоқда. Сурхондарё вилоятида француз археологлари Искандар Зулқарнайндан тортиб, ўрта асрларгача бўлган даврдаги маданият ўрганилмоқда.

SHARE