МТРК сухандони Р.Мирзаевнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан ўтказилган дастлабки тергов жараёни якунланди.

Унинг натижасига кўра фуқаролар Қ. Шоазизов ва У. Мирзаевлар Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 март куни “Ўзтелерадиокомпания” сухандони Раҳматулла Мирзаевнинг ўлдирилганлиги ҳодисаси юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 1954 йилда туғилган Раҳматилла Мирзаев 2015 йилнинг 2 март куни эрталаб ўз уйида ўлик ҳолда топилган.

SHARE