Қозоғистон қарийб 20 йил давом этган мулоқотлардан сўнг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш шартлари бўйича музокараларни якунлади. Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, ишчи гуруҳ аъзолари шу йилнинг 10 июнь куни музокаралар жараёни якунланганини олқишлаган. Ташкилотга кўра, ушбу музокаралар ЖСТнинг 20 йиллик тарихидаги “энг катта муаммолардан бири” бўлди.

Қозоғистоннинг ташкилотга аъзо бўлиб кириши лойиҳаси шу йилнинг 22 июнь куни расман тасдиқланади ва сўнг ЖСТнинг 161 аъзосидан ҳар бири расман қабул қилиши учун Бош кенгашга юборилади. “Мен ЖСТ аъзоларини ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматини тарихий воқеа билан табриклайман. Бугун Қозоғистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича музокаралар якунланди. Мен Қозоғистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини сабрсизлик билан кутяпман”, деди ташкилот бош директори Роберту Азеведу.

Ташкилотнинг маълум қилишича, Қозоғистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши мураккаблиги ва ноёблиги шундаки, республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиб кириши билан боғлиқ тарифлар бўйича келишувга эришиш зарурати бор эди. Қозоғистон ЖСТга кириш учун 1996 йил 29 январь куни ариза берган эди.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аъзолик мамлакат аграр соҳаси учун жиддий зарар келтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаган.