The-uff.com

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида Ўзбекистон U-20 Австрия ёшлар терма жамоасини мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари ўйиннинг дастлаби бўлимида европаликлар билан тенгма-тен ўйин намойиш этди. Тўп ва ўйин назоратини ўз томонида ушлаб турди. Ҳисоб эса бирични бўлимда очилмади.

Иккинчи бўлимни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси анча фаол бошлади. Учрашувнинг 47-дақиқасида Миржамол Қосимов майдон марказидан ажойиб тўп узатишини амалга ошириб, Достон Ҳамдамовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди. Ҳамдамов эса қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди — 1:0.

Ўзбекистон киритилган голдан кейин ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишни давом этди. Дастлабки гол киритилган вазиятдан 10 дақиқа ўтиб, Ҳамдамов ўзининг дублини нишонлади.

Ўйиннинг энг қизиқарли жойлари видеода:

Ўйиннинг қолган қисмида ҳам устунлик тўлалигича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида бўлди. Забихулло Ўринбоев, Элдор Шомуродовларда ҳисобни йириклаштириш учун имкониятлар бўлганига қарамай, ўйин 2:0 ҳисобида якун топди.

Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди.

Чорак финал босқичида Ўзбекистон Сенегал ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 14 июнь куни Веллингтонда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 09:30 бошланади.

SHARE