Тошкентда Samsung компанияси академияси ташкил этилади

Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи негизида Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Инновация маркази ташкил этилади.

Марказда аудитория ва 200 метр квадрат майдонга эга бўлган иккита лаборатория барпо этилади. Бу борадаги тегишли меморандум Samsung Electronics Central Eurasia раҳбари Мин Шин Вунг ва коллеж директори Агриппина Шин томонидан имзоланди.

Samsung компания коллеж билан ҳамкорликда мажмуани жиҳозлаб, ўқув жараёнига янги ўқув дастурларини жорий қилади. Шундан сўнг коллежда мобиль қурилмаларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, Samsung рақамли телевизорларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар тайёрланади.

Режа бўйича сервис академияси 2015 йил октябрь ойида ўз фаолиятини бошлайди.

SHARE