Россияда “Раҳмат, Тошкент” деб номланган кўргазма очилади

Шу йилнинг 16 июнь куни Астраханда “Раҳмат, Тошкент” деб номланган кўргазма очилади. Унда Иккинчи жаҳон уруши йилларидадаги суратлар, графика асарлари ўрин олади.Бу ҳақида “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган кўргазмада уруш йилларида Марказий Осиёга кўчирилган ҳамда шу ерда яшаган таниқли рассомларнинг ижодий ишлари намойиш этилади. Улар орасида В.А. Фаворский, Р. Фальк, А. Нюренберг, С. Герасимов, Л. Крамаренко, И. Жданко, М. Аксельрод, А. Лабас, шунингдек, ўзбекистонлик А. Волков, П. Бенков, З. Ковалевская, М. Никифоров, В. Кедрин, У. Тансиқбоев, А. Подковирова бор.

Кўргазма номига Тошкентда яшаб, ижод қилган Анна Аҳматова шеъридан сатрлар асос қилиб олинган. Яъни бу билан қийин дамларда бир бурда нонини бўлишган, қулоч очиб кутиб олган Марказий Осиё халқларига ташаккур билдирилади.

SHARE