Ўзбекистон халқ артисти Тўйчи Орипов 91 ёшида оламдан ўтди. Ўзбек театри ва киносида бир қанча роллари билан машҳур актёр 12 июнь куни Тошкентда узоқ ҳасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда “Даракчи.uz” сайти хабар тарқатди.

Ўзбекистон халқ артисти Тўйчи Орипов 1924 йилда Тошкентнинг Дегрез маҳалласида таваллуд топган.

1953 йилда Тошкентидаги Островский номли театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатган.

“Абдуллажон” фильмидаги кетмони учмайдиган раис каби роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олган актёр Қўқон шаҳридаги Ҳамза театрида ишлаган. Кейинчалик фаолиятини Тошкентдаги Ўзбек Давлат академик драма театрида давом эттирган.

SHARE