Тошкент шаҳар метрополитенининг иккита бекати номи ўзгартирилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 16 июндаги қарори билан шаҳарзнинг айрим метро бекатлари номлари тартибга келтирилди.

Ушбу қарорга биноан, Ҳамза номидаги метро бекати номи “Новза” метро бекати, Ҳабиб Абдуллаев номидаги метро бекати номи эса “Шаҳристон” метро бекати деб ўзгартирилди.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 2014 йилдаги қарори билан Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номи Яшнобод туманига ўзгартирилди.