The-uff.com

Жаҳон чемпионати—2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда КХДРга қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учради.

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоа Пхеньян шаҳрида бўлиб ўтган учрашув аввалида тезкор гол ўтказиб юборди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Пак Рйон ҳисобни очди. Биринчи бўлим мезбонлар усутнлиги остида ўтди. Ўйиннинг 16-даиқасида Жан Чол, 34-дақиқада Ро Су ва Ри Хйок Чол биттадан гол киритиб, ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса устунлик Ўзбекистон терма жамоаси томонига ўтди. Яратилган вазиятлардан иккитасини Рашидов ҳамда Сергеевлар голга айлантириб, ҳисобни қисқартиришди. Ҳисобни тенглаштириш учун ҳам етралича имкониятлар яратилган бўлса-да, ўйин 4:2 ҳисобида якунланди.