Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан “Ангрен—Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига 4,1 миллиард cўм миқдорида компенсация тўловлари белгиланди.Бу ҳақида “Норма” ҳуқуқий портали хабар тарқатди.

Мазкур тўловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ангрен—Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида яшовчи аҳолига компенсация маблағлари ажратиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда жойлашган турар-жойлар ва ер участкалари эгаларига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига Наманган вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлардан 2 млрд сўм миқдорида компенсация тўланади.

SHARE