Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирэл вафот этди

Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирэл 91 ёшида оламдан ўтди. Етти марта Туркия бош вазири, 1993 йилдан 2010 йилгача мамлакат президенти бўлган Сулаймон Демирэл Анқарадаги касалхонада вафот этган.

У 1924 йили Туркиянинг ғарбий музофотида фермер оиласида таваллуд топган бўлиб, фуқаролик муҳандиси ихтисослиги бўйича диплом олади. У Адолат партияси раҳбари сифатида 1960 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг беш йил ўтиб ўтказилган сайлов натижасида ҳокимиятга келади. У Туркияда “Баба” (ота) номи билан машҳур эди.

Ҳарбийлар томонидан икки марта — 1971 йилда ва 1980 йилда ҳокимиятдан четлатилган Демирэл ҳокимиятга яна қайтган камдан-кам сиёсатчилардан ҳисобланади. 1980 йилда унинг сиёсат билан шуғулланиши қатъий тақиқланганига қарамасдан 1991—1993 йилларда ҳукуматни бошқарди, 1993 йилнинг май ойида Турғут Ўзолнинг вафотидан сўнг мамлакат президенти бўлди ва 2010 йилга қадар ушбу вазифада қолди.

Эслатиб ўтамиз, Сулаймон Демирэл даврида Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари бирмунча яхши бўлган.