Шу кунларда, АҚШ Давлат Департаменти консуллик масалалари бюросининг виза тизимларида техник муаммолар рўй беряпти. Бу ҳақда элчихонанинг facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.

Мазкур носозлик муайян мамлакат ёки виза тоифаси билан чекланмаган. “Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва техник муаммоларни зудлик билан ҳал этиш ҳамда тизимларимизнинг тўла қонли ишини тиклаш устида иш олиб боряпмиз”, дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда элчихона 2015 йил, 8 июндан кейин маъқулланган иммиграцион ва ноиммиграцион визаларнинг аксариятини чоп эта олмаяпти. “Шунингдек, DS-160 Интернет-анкеталарини 2015 йил, 9 июндан кейин тўлдирган ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар ўзлари белгилаган кунда суҳбатдан ўта олишларига кафолат бера олмаймиз. Агар сафар режаларингиз суҳбатингиз кунини июль ёки август ойигача қолдиришга имкон берса, сизга суҳбатингиз кунини ўша вақтга ўзгартиришингизни тавсия этамиз”, дейди элчихона вакиллари.

2015 йил, 26 майдан 14 июнгача бўлган даврда чет элдаги ваколатхоналаримизда қабул қилинган АҚШ паспортига мурожаатларни маъқуллаш ҳам шу муаммолар таъсирига учрайди.

Агар шу даврда АҚШ паспортига мурожаат этган бўлсангиз ва кейинги 10 иш куни ичида зарур сафарга кетишингиз шарт бўлса, шошилинч паспорт олиш тартибини билиш учун АҚШ элчихонаси билан consulartashkent@state.gov манзили орқали ёки +99871-120-5450 телефон рақами орқали боғланинг.

SHARE