АҚШнинг Жанубий Каролина штатида мудҳиш қотиллик содир этилди. Штатнинг Чарльстон шаҳридаги кўҳна Африка-Америка черковида номаълум шахс томонидан 9 киши отиб ўлдирилган. Улардан саккиз нафари воқеа жойида, бир нафари эса касалхонада вафот этган.

Хабарларда айтилишича, ўт очган шахс 21 яшар оқ танли йигит бўлиб, жигарранг свитер ва кўк жинси кийиб олган. Шаҳар полицияси раҳбари Грег Мюллен қотилни топиш учун барча ресурсларини, саъй-ҳаракатларини ишга солишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳар чоршанба куни черковда диний маросим ўтказиш анъанага кирган. Ҳозирги кунда шаҳарга қўшимча полиция кучлари ва техника воситалари жалб қилинган. Черков 1816 йилда ташкил этилган.

SHARE