Ислом Каримов Туркиянинг собиқ раҳбари Сулаймон Демирэл вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ташқи ишлар маҳкамаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ташқи ишлар вазири Туркиянинг собиқ президенти ва Бош вазири Сулаймон Демирэлнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Элчи Намик Гунер Эрпул Президент Ислом Каримовнинг Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған номига йўллаган мактубидаги далда ва ҳамдардлик сўзлари учун ўзининг самимий миннатдорчилигини изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирэл шу йилнинг 17 июнь куни 91 ёшида оламдан ўтди.