Журналист Наргис Қосимованинг ёзишича, Хоразм вилоятининг чекка туманларидан бирида жойлашган хонадондан зиёратчиларнинг қадами узилмайди. Ҳар бир инсон бир бор бўлсада хонадоннинг табаррук эгасини зиёрат қилишга шошилади. Бунинг сабаби бор албатта.

Мазкур хонадонда истиқомат қилаётган ва бугун 119 ёшни қаршилаган Момохон Романова 1896 йилда таваллуд топган. Онахон хонадонига ташриф буюрган ҳар бир инсонга умр, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб, дуога қўл очган ҳолда қарши олади.

Янгибозор туманида истиқомат қилаётган М.Романовани том маънода пиру бадавлат инсон, деб аташ мумкин. 11 фарзанднинг онаси, 50 дан зиёд набира, етмишинчи чеварасини бағрига босган онахон уч асрлик тарихнинг ёрқин сиймосидир.

SHARE