Ўзбекистон мудофаа вазирлиги охирги модификациясидаги С295М ҳарбий-транспорт самолётини харид қилади. Бу ҳақда интернет нашрлари хабар тарқатди. Ушбу самолёт 2013 йилда илк марта ишлаб чиқарилган эди.

Airbus компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган мазкур ҳарбий транспорт воситасининг ёқилғи тежамкорлиги бирмунча яхшиланган.

Интернетда пайдо бўлган хабарларга кўра, Испаниянинг Севилья шаҳрида Ўзбекистон ҳаво кучлари ва давлат байроғи туширилган самолётлар синовдан ўтказилган.

Айрим интернет манбаларига кўра, Ўзбекистон худди шундай тўртта самолёт харид қилиши мумкин. Шуни айтиш керакки, бунгача Airbus С295 оиласига тааллуқли ҳарбий самолётларни МДҲ ва Болтиқбўйича фақат Қозоғистон буюртма қилган эди.

Airbus авиаконцерни Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий савдо директори Стефан Конколи Airbus учун Ўзбекистон миллий авиациясини модернизация қилишда иштирок этиш шараф эканини қайд этган эди.