Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Самвел Бабаян сўнгги уч йил давомида терма жамоани бошқариб келган Миржалол Қосимовни алмаштирди.

Таъкидлаш керакки, Самвел Бабаян яқин вақт ичида “Пахтакор”даги лавозимидан бўшаб, фақат Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан иш олиб боради.