Британиянинг Pioneer Productions компанияси сураткашлари гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюрди. Улар Бухорои шариф ҳақида сюжет суратга олишади. Ушбу лавҳа Discovery Networks International канали учун олинаётган ҳужжатли сериалнинг бир қисми бўлади. Бу ҳақида “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ушбу лойиҳа “Ўзбектуризм” миллий компанияси ва Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO)нинг “Буюк ипак йўли” брендини кенг тарғиб қилиш борасидаги ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

Машҳур телебошловчи ва ёзувчи Дэвид Баддиэль Буюк Ипак йўлининг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлмиш Бухоро, унинг тарихи ва маданияти ҳақида ҳикоя қилади.

Ушбу лойиҳа Буюк Ипак йўлининг инсоният цивилизациясидаги тарихий аҳамиятини ёритишга бағишланган йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Мазкур ҳужжатли фильм йилнинг охирида Discovery телеканалида шу йилнинг охирида эфира узатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Discovery телеканали дунёнинг 220 мамлакати ва ҳудудида 2,8 миллиард кишилик аудиторияга эга.

SHARE