Ўзбекистоннинг Туркманистон билан чегарасида жойлашган Хўжайли назорат ўтказиш пункти фаолияти шу йилнинг 1 августидан вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” миллий компанияси сайти орқали маълум қилинди.

Айтилишича, пунктнинг вақтинчалик ёпилишига у ерда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабаб бўлган.

Компания матбуот хизмати туристик хизмат кўрсатадиган субъектлардан сайёҳлик маршрутларини белгилашда ушбу жиҳатга эътибор қаратишни сўради. Пунктнинг ишга тушиши юзасидан қўшимча хабар берилиши маълум қилинган.

SHARE