2015 йилнинг 20 июнидан бошлаб кузатувчисиз болаларнинг самолётда учиши учун чегирмалар қўлланилмайди. Ушбу санадан бошлаб барча тариф бўйича 100 фоиз тўланиши керак бўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Бундан ташқари, кузатувчисиз болаларни расмийлаштиришнинг махсус тартиб-таомиллари учун қўшимча равишда 20 евро ундирилади. Чипта ихтиёрий ёки мажбурий қайтарилган ҳолда ушбу сумма ҳам тўла ҳажмда қайтарилади. Республика ичидаги парвозларда бундай тўлов олинмайди.

SHARE