Шу йилнинг 28 июнь куни Сирдарёнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегараси қисмида Қозоғистон фуқароси Аҳметов Валихон ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб ўлдирилган.

Ушбу воқеа юзасидан икки мамлакат чегара хизматлари вакиллари учрашган ҳамда Ўзбекистон тарафи қурол ишлатилганини тасдиқлаган.

Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакилларига кўра, Қозоғистон фуқаролари моторли қайиқда Ўзбекистон ҳудудида балиқ овлаб юрган.

Ҳозирги кунда икки мамлакат чегара хизмати воқеани атрофлича ўрганиб чиқмоқда.

Zakon.kz ахборот сайтининг маълум қилишича, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини юборишни режалаштирмоқда. Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси изоҳ бериш учун Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.

Қозоғистон тарафининг фикрича, тинч пайтда Қозоғистон фуқаросига нисбатан қурол ишлатилиши икки мамлакатнинг яқин қўшничилик, стратегик муносабатларига зид ҳаракат ҳисобланади.

Қозоғистон тарафи воқеани чуқур ўрганишни, тўлиқ ахборот тақдим қилишни ҳамда айбдорларни жазолашни талаб қилган.

SHARE