Тошкент халқаро аэропортида Сеул, Дубай ва Шаржадан келаётган барча йўловчилар тиббий текширувдан ўтказилмоқда

Яқин Шарқ респиратор вируси синдромининг янги коронавируси Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида “Тошкент” аэропортида тиббий-санитария назорати кучайтирилмоқда.

Хусусан, “Подробно” ахборот агентлиги хабарида келтирилишича, Сеул, Дубай ва Шаржадан келаётган барча йўловчилар иссиқлик ва ошган тана ҳароратини аниқловчи тепловизор ёрдамида текширилмоқда.

Коронавирусга чалинганликда гумонланувчиларни ётқизиш учун Тошкентнинг юқумли касалликлар касалхоналарида зарурий дори-воситалари заҳираси билан таъминланган алоҳида палаталар тайёрлаб қўйилган.

SHARE