“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бир қатор хонандаларнинг лицензиясини бекор қилди, айрим санъаткорларга нисбатан огоҳлантириш берган.

Бирлашма матбуот хизматининг айтишича, хонандалар Сабиров Анвар Каримович, Рахматова Эсмеральда Нажмиддиновна (Тамила) ва Умарова Камила Рахматуллоевна (Ягона)лар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли, хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши муддати шу йилнинг 1 июлидан тўхтатилган.

Бир гуруҳ хонандаларга эса огоҳлантириш берилган. Хусусан:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар:
Муминов Сабиржан Адилжанович
Парманов Илхамжон Шомаматович
Исмияминова Дилноза Мирзатиллаевна

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари:
Мирзажонов Ёдгорбек Усмоналиевич
Отабоева Шахноза Хасановна
Убайдуллаев Достон Рустамович
Ортиқов Шерзодбек Шербутаевич
Хонандалар:
Усманов Масруржон Марубджанович
Умиров Жасурбек Увайдиллоевич
Хамидова Хилола Джураевна
Шамсиев Умар Ахмеджонович

Бирлашма “Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчи” эканлигини қайд этиб ўтган.