Ўзбекистонлик Сардор Милано АҚШнинг NBC телеканали учун интервью берди

Россиянинг «Главная сцена» мусиқий лойиҳаси ғолиби ўзбекистонлик Сардор Милано АҚШнинг NBC телеканали тонгги эфири учун интервью берди.

Kun.uz хабар беришича, Милано суҳбат аввалида бу ўзининг инглиз тилидаги илк интервьюси эканлиги учун жуда ҳаяжонланаётганини тан олган.

Бошловчи Стюарт Мур Сардорга унинг чиқишлари ва Америкага ташрифи борасида бир нечта савол берган. Эфирдан ёзиб олинган видеони Мурнинг ўзи Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган.

Шунингдек, бир пайтлар Backstreet Boys гуруҳини очган Тим Кунс ҳам эфирда иштирок этган ва Сардорни етишиб келаётган жаҳон юлдузи деб ҳисоблашини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Сардор Милано Россиянинг «Главная сцена» мусиқий лойиҳасида ғолиб бўлганди ва машҳурликка эришганди. Унга Константин Меладзе устозлик қилиб келмоқда.

SHARE