@narendramodi

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди расмий ташриф билан Тошкентга келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев хабар тарқатди.

Ҳиндистон ҳукумати раҳбарининг твиттердаги саҳифасида ўзбек тилида хабар қолдирилган: “Salom O’zbekiston! Toshkentda samimiy kutib olganlari uchun,Bosh Vazir Shavkat Miromonovich Mirziyoyevga minnatdorchilik bildiraman”.

Эслатиб ўтамиз, олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикасининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, кўп қиррали ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

SHARE