Ўзбекистонда энг кўп ички ишлар ходимлари коррупцияда айбланган

12news.uz нашри маълумотларига кўра, 2014 йилнинг тўққиз ойи давомида мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида хизмат қилган 451 нафар ходим тамагирлик, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ва бошқа жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.

Маълум қилинишича, улардан 12 нафари суд аъзоси, 30 нафари прокуратура ходимлари, 285 нафари ичкиш ишлар идоралари вакиллари, 28 нафари адлия идоралари вакили, бир нафари МХХда, 49 нафари солиқ хизматида, 38 нафари божхона хизматида ва яна 5 нафари адвокатурада ишлаган хизматчилар ҳисобланади.

Хабарда айтилишича, улардан 51 нафарига жарима жазоси қўлланган. 328 нафари турли муддатларга қамалган, 67 нафари жазони меҳнат қилиш орқали ўташга ҳукм қилинган ва 5 нафари ишдан бўшатилган.

SHARE