Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 29 июндаги Фармони билан Тошпўлат Турсунпўлат Турсунйўлдошевич Республика ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жиноий тергов ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармасининг раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланиши муносабати билан ушбу лавозим бўш эди.