Россиянинг Уфа шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 10 июлда Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг учрашуви билан очилади

Gazeta.uz рус матбуотига таяниб ёзишича, ШҲТда раислик қилиш Россиядан Ўзбекистонга ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида ташкилотнинг янада ривожланиши, унинг халқаро майдондаги долзарб масалаларни ҳал қилишдаги ролини мустаҳкамлаш масаласи кўрилади.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кўплаб ҳужжатларни, жумладан ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини тасдиқлашлари кутилмоқда. Шунингдек, саммитда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистоннинг қабул қилиниши тартиботининг бошланиши ҳақидаги қарор қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

SHARE