Университет расмий сайтининг ректорат бўлимида қайд этилишича, Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович жамоага янги ректор сифатида тайинланган.

Ш.Сирожиддинов бундан аввал ЎзМУнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Филология фанлари доктори, профессор Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович 1961 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат университетининг Шарқ факултетини тамомлаган. У 2003–2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фалсафа ва жаҳон маданияти кафедраси профессори, кафедра мудири, 2005–2012 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг биринчи проректори, 2012–2014 йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори, 2014 йил апрелдан эса ЎзМУ ўқув ишлари бўйича проректори лавозимларида ишлаган.

Шуҳрат Сирожиддинов айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси ҳисобланади.