Британиянинг машҳур The Sun таблоидида Ўзбекистонда шу йилнинг июнь ойида Россиянинг янги турдаги кичик “Пираньи” субмарини (сувости кемаси) тақдимоти бўлиб ўтгани ҳақида шов-шувли сохта хабар тарқатилди. Хабарда айтилишича, сувости кемаси Ўзбекистонда бўлиб ўтган ҳарбий техника кўргазмасида намойиш этилган. Тадбирда Владимир Путин ҳам иштирок этган.

Хабарда айтилишича, Путин совуқ уруш даврида ижроси тўхтатилган эски ҳарбий дастурларни қайта тикламоқда.

“Субмаринларнинг биттаси Британия соҳилларига сездирмасдан етиб кела олади. Иккинчиси эса сувга йирик кемадан туширилиши керак бўлади”, деб ёзади газета.

Ўзбекистон интернет нашрларининг қайд этишича, Владимир Путин Ўзбекистонга ўтган йили декабрь ойида ташриф буюрган эди. Қолаверса, июнь ойида Тошкентда ҳеч қандай ҳарбий кўргазма ўтказилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, The Sun нашри америкалик медиа-магнат Руперт Мюрдокга тегишли бўлиб, асосан сенсацион хабарлар ва шоу-бизнесга ихтисослашган.

SHARE