Европа комиссияси Американинг MasterCard Inc компаниясига Евроиттифоқ ҳудудида дебет ва кредит карталар бўйича трансчегаравий амалиётлар учун комиссия тўловларини сунъий оширганликда айблаб нисбатан расман айблов эълон қилди.

Пайшанба куни Европа комиссияси тегишли огоҳлантириш хатини компанияга юборган. Унда айтилишича, MasterCard қоидалари Европа иқтисодий зонасидаги ритейлерга хизмат кўрсатишда банклар турли қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Европа комиссияси, шунингдек, MasterCard Европа Иттифоқининг монополияга қарши қонунчилигини бузаётганини маълум қилган, яъни компания ҳар бир транзакция учун сунъий равишда юқори миқдорда комиссия тўловларини жорий қилган.

Европа комиссияси 2013 йилда худди шундай ишни Visa компаниясига нисбатан ҳам очган эди. Ўшанда компания комиссия тўловларини 60 фоизга қисқартиришга қарор қилганидан сўнг, Европа комиссияси монополияга қарши ишни ёпган эди.

Агар MasterCard томонидан амалдаги қонунчилик бузилгани аниқланадиган бўлса, у бир йиллик даромадининг 10 фоизи миқдорида жаримага тортилади. Блумбергнинг хабар беришича, 2014 йилда MasterCard 9,6 миллиард долларни ташкил қилган эди.

SHARE