Бруклин тумани ҳокими Эрик Адамс мусулмонларнинг муқаддас байрами — Рамазон ойи муносабати билан ифторлик берди. Унда ҳудуддаги 30 га яқин мусулмонлар жамиятлари вакиллари иштирок этди.

Туман ҳокими Эрик Адамс мусулмон жамиятлари вакиллари дуч келаётган айрим муаммолар, хусусан, мусулмонларга нисбатан стереотип қарашларнинг пайдо бўлаётгани, жамиятда мусулмонларга нисбатан ёмонқараш шаклланаётгани ҳақида тўхталиб, бундай салбий муаммоларга биргаликда курашиш лозимлигини таъкидлади.
FB_IMG_1436501590413

Шуни қайд этиш керакки, бугунги кунда Америкадаги марказий ва маҳаллий давлат идораларида мусулмонларнинг диний маросимларини ўтказиш анъанага кирган бўлиб, бу Бруклин тумани ҳокимлигида ўн учинчи бор ифторлик ўтказилиши ҳисобланади.

FB_IMG_1436501574423