Ҳакамни ҳақорат қилгани учун ЎзПФЛ Бабаянни жазолади

ПФЛ тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян “Пахтакор” бошқарувида “Қўқон-1912″га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди. Бу ҳақда std.uz сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, «Динамо» ярим ҳимоячиси Николай Чипев «Насаф»га қарши ўйинда қизил карточка олгани ва қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Нефтчи» клуби раиси Тохир Копадзе эса «Қизилқум»га қарши ўйин сўнггида номақбул ҳаракат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди, огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

Шунингдек, «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Мансур Саидов «Қизилқум»га қарши ўйинда захира ўриндиғидан ёрдамчи ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди..

«Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян «Қўқон-1912»га қарши ўйин сўнггида бош ҳакамни ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

SHARE