Ислом Каримов: ШҲТни ҳарбий-сиёсий альянсга айлантирмаслик лозим

Президент Ислом Каримов ШҲТ доирасида турли блок бўлиб ўйлашдан қочиш кераклигини қайд этди. Ўзбекистон раҳбарига кўра, ташкилот ҳарбий-сиёсий ташкилотга ўхшаб қолмаслиги керак.

Ислом Каримов “ШҲТ фаолияти бошқа мамлакатларга қарши қаратилмаганлигини таъминлаш” эканлигини сақлаб қолиш кераклигини айтди.

“Бошқача айтганда, оддийроқ айтганда, турли блоклашув фикрларнинг, шунингдек, ШҲТнинг ҳарбий-сиёсий блокка айланиб қолишининг олдини олиш лозим. ШҲТ ўз вақтида ташкил этилган мақсад ва принципларга риоя этиш ва уларни мустаҳкамлаш зарур”, деди Ислом Каримов.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ раислик Ўзбекистонга ўтди. ШҲТ раҳбарларининг навбатдаги саммити келаси йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилади.

SHARE