Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси барча турдаги бир марталик визалар муддатини узайтирганини маълум қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 мартидан 30 июлига қадар берилган бир марталик визалар муддати узайтирилган.

Янги таомилга кўра, 6 июлдан бошлаб визалар муддати 6 ойлик бўлди. Бунгача визалар муддати 3 ойни ташкил қилар эди. Хабарда айтилишича, визалар муддатини узайтириш Корея Республикасига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича лойиҳалар ижроси доирасида амалга оширилмоқда.