Шу йилнинг 14 июль куни Россия Федерацияси ташқи ишлар Вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон ташқи ишлар маҳкамаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон—Россия мунтазам мулоқоти доирасида Тошкентда учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур музокаралар давомида икки томон кун тартиби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Россия раҳбари Владимир Путин Ислом Каримовни давлат ташрифи билан Россияга келишни сўраган эди.