“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонанда Юлдашева Лоланинг лизенцияси муддати 2015 йил 14 июлдан тугатилганини маълум қилди. Бирлашма матбуот хизматининг ёзишича, бунга хонанда томонидан лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилганлиги сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Лола Юлдашеванинг кийиниши ва қўшиқларидаги хатти-ҳаракатлари ўзбек жамоатчилиги, шунингдек, давлат амалдорлари томонидан ҳам жиддий танқид қилинган эди.