Эрон ва “олтиталик” давлатлари (АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Хитой ва Россия) Теҳрон ядровий дастури бўйича келишувга эришди. Унга кўра, Эрон ўз ядровий дастурини унга нисбатан қўлланилган санкцияларнинг бекор қилиниши эвазига тўхтатади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Европа Иттифоқининг Эронга нисбатан жорий қилган санкциялари бирданига, АҚШнинг фуқаролик авиацияси ҳамда бошқа бир қатор соҳаларда киритган санкциялари ҳам бекор қилинади. Теҳронга нисбатан жорий қилинган қурол-яроғ эмбаргоси эса сўнгги беш йил давомида ўз кучини йўқотади.

Ўз навбатида, Эрон келгуси 15 йил давомида уранни бойитишни 3,67 фоиздан оширмаслиги керак. Шартнома шартларига кўра, Эрон халқаро атом энергияси бўйича агентлик вакилларини ўз ядровий объектларини текширишга рухсат берди. Аммо текширувчилар истаган пайтда истаган жойда пайдо бўлиб қолиш ҳуқуқига эга эмас.

Туркия, Сурия ва бошқа мамлакатлар ушбу келишувни олқишлашган. Эрон марказий телеканали эса Барак Обаманинг ушбу келишув бўйича баёнотини тўғридан-тўғри намойиш этган. Эрон томони ҳам, Вашингтон ҳам келишувга қарамасдан бир-бирини танқид қилишган.

Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Натаняҳу эса ушбу келишувни “тарихий хато” эканлигини қайд этган.

Келишув билан бир вақтнинг ўзида БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси лойиҳаси ҳам тасдиқланган.

Эрон бойитилган уран захирасини 10 тоннадан 300 килограммгача камайтиради. Бойитилган уранни Россия ўз ҳудудига олиб чиқиб кетади. Эрондаги қатор ядровий объектлар ўз фаолият йўналишини ўзгартиради ёки фаолиятини тўхтатади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавроқ музокара олиб борган давлатлар ташқи ишлар вазирларининг якуний фотосессиясида иштирок эта олмади. Бунга сабаб у бугун Тошкентга сафар қилиши керак эди.

2015-07-12T111103Z_1_LYNXNPEB6B08W_RTROPTP_4_IRAN-NUCLEAR
АҚШ Давлат котиби Жон Керри эса оёғи лат еганидан сўнг шифокорлар унга имкон қадар камроқ самолётда учишни тавсия қилишган эди. Шу боис у қарийб 20 кун давомида ҳеч қаёққа бормасдан, Венада мулоқотларда иштирок этишига тўғри келди.