Туркия конституциявий суди Фетхуллаҳ Гўлен томонидан асос солинган “Хизмат” ҳаракатига тааллуқли бўлган хусусий мактабларни — дарсхоналарни ёпиш тўғрисидаги қонунни мамлакат конституциясига зид, деб топди. Ушбу қонун 2014 йилнинг март ойида қабул қилинган бўлиб, 2015 йилнинг 1 сентябридан бундай барча таълим марказлари ёпилиши керак эди.

“Ҳуррият” газетасининг ёзишича, конституциявий судга Республикачи халқ партияси мурожаат қилган.

Хабарда айтилишича, дарсхоналар Туркияда жуда машҳур бўлиб, уларнинг 3800 мингтани ташкил қилади. Ушбу таълим муассасаларида 1,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олади.

Мазкур қонун мамлакатнинг ҳозирги президенти Эрдўған томонидан илгари сурилган бўлиб, аксарият экспертлар буни унинг Фетхуллаҳ Гўленга қарши ҳаракати, деб баҳолаган.

SHARE