Американинг жанубий штатларида бир қатор черковлар ёниб кетган эди. Уларнинг айримлари ёқиб юборилган бўлса, айримлари табиий офатлар туфайли вайрон бўлган эди. Умуман, laucngood крау-фандинг сайтининг ёзишича, 2015 йилда 10га яқин черков ёниб кетган. Уларнинг аксарияти қора танлиларга тегишлидир.

Нью-Йоркда бир гуруҳ ёш мусулмонлар ушбу черковларни қайта тиклаш учун хайрия акциясини эълон қилишди. Ушбу мақсадда пул тўплай бошлашди. Хусусан, 23 яшар Фотима Найт дўстлари билан муқаддас Рамазон ойида 100 минг АҚШ доллари тўплаш учун крау-фандинг (пул тўплаш) акциясини эълон қилди. Улар аввалига 10 минг доллар йиғишни ният қилишган эди, аммо бу мўлжалга 12 соатда эришилди.

Фотима Найтнинг айтишича, у гарчи мусулмон бўлса-да, қора танли америкалик сифатида қора танли жанубликларнинг черковини қайта тиклашга ҳаракат қилганини айтади. “Америкада қора танлилар учун оғир дамлар”, деди у.

Умуман, ушбу черковлар қандай ёндирилганидан қатъи назар пул тўплаш акцияси кенг миқёсда қўллаб-қувватланди. Ҳозирги кунга қадар Launchgood крауфандинг сайтида қайд этилишича, 83 минг доллар тўплаб бўлинган. Яна захирада 3 кун турибди.

SHARE